Тошкент шаҳар
“REAL SOFT” МЧЖ (кейинги ўринларда “Хизмат кўрсатувчи” деб юритилади) устав асосида фаолият кўрсатувчи Бош директор Х.Х.Насруллаев номидан nodavlat-bogcha.uz ахборот тизими орқали қуйидаги шартлар асосида хизмат кўрсатишни таклиф этади.
1.1. Мазкур Офертада қуйидаги атама ва тушунчалардан фойдаланилган:
- Ахборот тизими (“nodavlat-bogcha.uz”) – давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнини рақамлаштириш имконини берадиган дастурий маҳсулот.
- Шахсий кабинет - ахборот тизимида махсус созламаларни амалга ошириш, ўзининг қуйи тизимидаги фойдаланувчилар маълумотларини тизимга киритиш, ўзгартириш, ўчириш, давомат, ойлик иш хақилари, субсидиялар, компенсациялар ва табеллар ҳақида умумий статистикани мониторинг қилиш ва бошқа турдаги хизматлардан фойдаланиш учун яратилган дастурий интерфейс.
- Бош администратор, вилоят администратори, туман-шаҳар администраторлари ва МТТ мудири кейинги ўринларда “Фойдаланувчилар” ёки “Администраторлар” – ўзининг қуйи тизим администраторлари маълумотларини ахборот тизимига киритиш, ўзгартириш ва ўчиришни ҳамда ахборот тизимидаги барча турдаги ҳудудий статистик маълумотларни мониторингини амалга оширувчи субъект.
- Тарбиячи – МТТда ўқувчиларни юзни таниб олиш функциясига эга мобил илова орқали давоматдан ўтказиш билан шуғулланувчи субъект.
- ФВВ ва СЭС фойдаланувчилари кейинги ўринларда “Фойдаланувчилар” - мактабгача таълим ташкилотлари Ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология талабларига мослиги тўғрисидаги хулосаларни онлайн тарзда бериш билан шуғулланувчи субъект.
- Электрон рақамли имзо (ЭРИ) - ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжатдаги ахборотни махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда очиқ калит ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда ўзгариш йўқлигини аниқлаш ва ёпиқ калит эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.
- Оферта - хизмат кўрсатувчининг номуайян шахслар доирасига масофадан туриб интернет орқали турли хизматлар кўрсатиш бўйича “Хизмат курсатувчи”нинг шартларига мувофиқ шартнома тузишга қаратилган таклиф.
- Акцепт - ҳуқуқий оқибатларга эга бўлган таклифда келтирилган шартлар асосида шартнома тузишга оид таклиф (оферта) билан розилик.
Оферта - хизмат кўрсатувчининг номуайян шахслар доирасига масофадан туриб интернет орқали турли хизматлар кўрсатиш бўйича “Хизмат курсатувчи”нинг шартларига мувофиқ шартнома тузишга қаратилган таклиф.
2.2. Ахборот тизимидаги “Фойдаланувчилар” ушбу Офертани ўзларига тегишли электрон рақамли имзо билан имзолаши фойдаланувчининг ушбу Оферта шартларига тўлиқ розилигини (акцептланганини) билдиради.
3.1. Мазкур Офертага мувофиқ “Хизмат кўрсатувчи” ахборот тизими орқали “Фойдаланувчилар”га ўз дастурий маҳсулот орқали хизмат кўрсатиш, “Фойдаланувчилар” эса тизимдан мазкур Офертада белгиланган тартибда фойдаланиш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади, бунда хизмат кўрсатувчини хизмат ҳаққини тўлаш мажбуриятига фойдаланувчилар ичида фақатгини МТТлар эга, қолган фойдаланувчилар хусусан Бош администратор, вилоят администратори, туман-шаҳар администраторлари, ФВВ ва СЭС бундай мажбуриятга эга эмас.
3.2. Мазкур Оферта “Фойдаланувчилар” томонидан акцептланганидан бошлаб кучга киради.
4.1. “Фойдаланувчилар” мазкур Офертани акцептлашдан олдин, Хизмат кўрсатувчининг https://_____________ сайтида жойлаштирилган “Шахсга доир маълумотларнинг махфийлик Сиёсати”, Ахборот тизимидан фойдаланиш шартлари, мазкур офертанинг мазмуни, шартлари, ахборот тизими маълумотларни киритиш тартиби билан тўлиқ танишиб чиқиши шарт.
4.2. “Фойдаланувчилар” тақдим этилган рўйхатга олиш маълумотларининг (логин ва пароль) хавфсизлиги ва махфийлиги учун фақатгина ўзи жавобгардир. “Фойдаланувчилар” логин ва пароли орқали амалга оширилган барча ҳатти-ҳаракатлар “Фойдаланувчилар” томонидан амалга оширилган деб ҳисобланади. “Хизмат кўрсатувчи” учинчи шахслар томонидан “Фойдаланувчилар”нинг рўйхатга олиш маълумотларидан рухсатсиз фойдаланилганлиги, учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
4.3. Ахборот тизими маълумотлар ёки фотосуратлар билан боғлиқ шубҳали ҳолатларни автоматик ёки қўлда қайд этади. Бундай ҳолатларда қайта кўриб чиқиш жараёнини бошлаш учун тегишли масъул шахсларга сўровнома юборилади. Шубҳали ҳолат тасдиқланган ёки рад этилган ҳолатда, бу ҳақда ахборот тизими орқали маълумот берилади.
4.4. Агар давомат маълумотлари ахборот тизимида кўринмаса, фойдаланувчи мобил илова орқали “Қайта жўнатиш” тугмасидан фойдаланиши талаб этилади. Қайта жўнатилган маълумотлар ахборот тизимига киритилганидан сўнг, улар автоматик тарзда қайта ишланади ва тасдиқланади.
4.5. Илова фақат Play Market, App Store ёки бошқа расмий мобил иловалар дўконларидан юклаб олиниши лозим. Норасмий манбалардан юклаб олинган илова орқали келиб чиқадиган хавф-хатарлар учун "Хизмат кўрсатувчи" жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
5.1. “Хизмат кўрсатувчи” “Фойдаланувчилар”га Ахборот тизимида амалдаги Оферта шартларига мувофиқ хизмат кўрсатади.
5.2. Хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилаётган техник, технологик ёки бошқа сабаблар аниқланган ҳолда улар бартараф этилгунга қадар “Фойдаланувчилар”га Шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.
5.3. “Фойдаланувчилар” томонидан Шартнома шартлари бузилган ёки бажарилмаган ҳолда унга хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
5.4. “Фойдаланувчилар”нинг рўйхатга олиш маълумотларининг (логин ва пароль) махфийлигини таъминлайди.
5.5. Тарбияланувчиларнинг фототасвирлари тарбияланувчи тизим орқали ҳар давоматдан ўтгач унинг фототасвирлари охирги уч ой давомида ахборот тизимида сақланади ва кейиги уч ойликда автоматик равишда ўчирилади.
5.6. Хизмат кўрсатувчи бир томонлама мазкур Офертага ўзгартириш киритишга, тўлов миқдорини ўзгартиришга ҳақли, бунда «Хизмат кўрсатувчи» тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотни ахборот тизимининг интерфейсида жойлаштириш ёки SMS хабар юбориш йўли билан “Фойдаланувчилар”ни огоҳлантиради.
6.1. “Администраторлар” Шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқларини учинчи томонга беришга ҳақли эмас, ахборот тизимига ўзгартириш киритмаслик ва ахборот тизимига ўзгартириш киритиш мақсадида учинчи шахсларнинг хизматидан фойдаланмаслик, шунингдек ахборот тизимига ёлғон маълумотлар киритмаслик.
6.2. “Администраторлар” ўзларининг қуйи тизимидаги фойдаланувчиларнинг маълумотларини киритишда маълумотларнинг тўғрилигига шахсан жавобгар ҳисобланадилар ва маълумотларни сохталаштириш жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлишини ангалаган ҳолда бундай ҳолатларга қатъийян йўл қўймаслик, йўл қўйилган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ваколатли органлар олдида шахсан жавобгар бўладилар.
6.3. Мазкур офертада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
7.1. “ФВВ ва СЭС фойдаланувчилари” Шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқларини учинчи томонга беришга ҳақли эмас.
7.2. “ФВВ ва СЭС фойдаланувчилари” ўзларининг қуйи тизимидаги фойдаланувчиларнинг маълумотларини киритишда маълумотларнинг тўғрилигига шахсан жавобгар хисобланадилар.
7.3. “ФВВ ва СЭС фойдаланувчилари” мактабгача таълим ташкилотлари Санитария- эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги тўғрисидаги хулосаларни белгиланган муддатларда ахборот тизимига киритишга масъул ҳисобланадилар.
8.1. «Тарбиячилар» Шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқларини учинчи томонга беришга ҳақли эмас.
8.2. Тарбиячилар электрон давомат тизимидан фойдаланишда маълумотларнинг тўғрилигига ва фототасвирларнинг тарбияланувчиларнинг шахсан ўзига тегишли бўлишига шахсан жавобгар хисобланадилар.
8.3. Давоматни рад этиш: Агар юзни таниб олиш функцияси нотўғри натижа берса, тарбиячи ёки бошқа ваколатли фойдаланувчи ахборот тизимида мавжуд "Рад этиш" тугмасидан фойдаланиб, давоматни ўз хоҳишига кўра бекор қилиши мумкин. Бунда қуйидаги шартлар бажарилиши талаб этилади: Рад этиш сабаблари тизимда ёзма равишда кўрсатилиши шарт. Қайтадан тўғри маълумот киритиш учун масъул шахс томонидан маълумотлар тасдиқланиши лозим.
8.3. Ахборот тизимидаги барча давомат ўзгаришлари тарихида сақланади ва зарурат бўлганда кўриб чиқилиши мумкин.
9.1. Ушбу шартнома доирасида ишлаб чиқиладиган дастурий маҳсулотлар «Хизмат кўрсатувчи»нинг интеллектуал мулки ва тижорат сири ҳисобланади. “Фойдаланувчилар”га ушбу маҳсулотлар фақат ўз эҳтиёжлари учун ўзгаришсиз фойдаланиш шарти билан берилади.
9.2. “Фойдаланувчилар” ушбу дастурий маҳсулотларни, шунингдек унинг қисмларини «Хизмат кўрсатувчи»нинг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга бериш, модификациялаш, нашр қилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
10.1. Ахборот тизимдан фойдаланганлик учун ҳар ойда оилавий мактабгача таълим ташкилотларидан 0,2 БҲМ миқдорида, бошқа барча турдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан ҳар 50 та (гача) тарбияланувчилар учун 0,25 БҲМ миқдорида ҳақ олинади.
11.1. Қуйидаги ҳолатлар учун «Хизмат кўрсатувчи» жавобгар бўлмайди: «Хизмат кўрсатувчи»га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра «Фойдаланувчилар» тизимдаги имкониятлардан фойдалана олмаётгани учун; телекоммуникация тармоқларидаги узилишлар, носозликлар ва алоқа сифати учун; ахборот тизимидан фойдаланиш ёки ундан фойдалана олмаслик, шунингдек учинчи шахсларнинг хато ва камчиликлари сабабли «Фойдаланувчилар» зарар кўрганда; «Фойдаланувчилар» томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси учинчи шахсларга берилиши оқибатида етказилган зарар учун; ахборот тизимига нотўғри ва сохта маълумотлар киритилган тақдирда. мобил илова ёрдамида юзни таниб олиш ёки давоматни қайд этиш учун ишлатилган расм сифати ва аниқлиги учун.
11.2. Илова фақат давоматни қайд этиш ва маълумотларни юбориш учун мўлжалланган. Агар фирибгарлик аломатлари ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланса, ахборот тизими мазкур маълумотларни бекор қилиш ва тизимдан қайтариш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда, фойдаланувчи билан боғлиқ қўшимча ҳуқуқий чоралар кўрилиши мумкин.
11.3. Илова орқали амалга оширилган барча хатти-ҳаракатлар учун фойдаланувчи шахсан жавобгар ҳисобланади, ҳатто мазкур ҳаракатлар учинчи шахс томонидан амалга оширилган бўлса ҳам. Фойдаланувчи ўзининг рўйхатга олиш маълумотларининг (логин, пароль, PIN-код ва бошқа аутентификация воситалари) махфийлигини таъминлашга мажбур.
11.4. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарувчи томонидан эскирган деб топилган илова версияларидан ёки расмий иловалар дўконларидан ташқари манбалардан юклаб олинган иловалардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган ҳар қандай муаммо учун "Хизмат кўрсатувчи" жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Фойдаланувчилар янгиланган версияларни ўрнатиш ва фақат расмий манбалардан фойдаланишни таъминлаши лозим.
11.5. Илова орқали олинган давомат ёки бошқа маълумотлар серверга муваффақиятли юборилмагунча, ушбу маълумотлар билан боғлиқ ҳар қандай масъулият "Хизмат кўрсатувчи" зиммасига тушмайди. Фойдаланувчи маълумотларни серверга ўз вақтида ва тўғри юборилишини таъминлаши шарт.
12.1. Томонларнинг мазкур Офертада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
12.2. Шартномани бажариш юзасидан томонлар ўртасида келиб чиқадиган низоларни ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш имкони бўлмаганда, амалдаги қонунчилик асосида Тошкент шаҳридаги иқтисодий судлар орқали ҳал этилиши мумкин
13.1. “Фойдаланувчилар” ўзи ҳақидаги барча маълумотларнинг, шу жумладан шахсий маълумотларининг ахборот тизимида сақланиши ва қайта ишланишига розилик беради.
мотларининг ахборот тизимида сақланиши ва қайта ишланишига розилик беради. 13.2. “Хизмат кўрсатувчи” ахборот тизимидаги маълумотларни учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан лозим даражада ҳимоялаш мажбуриятини олади.
13.3. PIN-код фойдаланувчи томонидан ихтиёрий равишда ўрнатилган шахсий код ҳисобланади. PIN-код махфий бўлиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланувчи жавобгардир. Агар фойдаланувчи PIN-кодни унутса ёки уни учинчи шахсларга ошкор этса, илованинг хавфсизлиги бузилиши мумкин. Бундай ҳолатлар учун "Хизмат кўрсатувчи" жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
13.4. Биометрик тасдиқлаш (масалан, бармоқ изи ёки юзни таниб олиш) фойдаланувчи томонидан ихтиёрий равишда ўрнатилади ва ушбу функциядан фойдаланиш хавфсизлиги учун фойдаланувчи шахсан жавобгар ҳисобланади. Агар фойдаланувчи биометрик маълумотларини фаоллаштириш, ўчириш ёки нотўғри ишлатиш натижасида хавфсизлик бузилса, "Хизмат кўрсатувчи" бундай ҳолатларда жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
14.1. Мазкур Оферта Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига биноан, оммавий, очиқ-ошкоралик асосида амал қилувчи ҳужжат ҳисобланади.
14.2. Офертанинг амал қилиш муддати у акцептланган санадан бошлаб, шартнома шартлари тўлиқ бажарилган кунга қадар деб белгиланади.
"REAL SOFT" МЧЖ
Юридик манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мирзо улуғбек МФЙ, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 38-уй.
СТИР: 303465075
Ҳ/Р: 20208000000510463001
МФО: 01095
Банк: ASIA ALLIANCE BANK, Шайхонтохур филиали